Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ҒАЛЛАЧИЛИК ЙЎНАЛИШИДАГИ ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ДИҚҚАТИГА

 2020-07-28 15:04:27    923

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг 2020 йил 15 июлдаги 62-сонли буйруғига асосан, жорий йилнинг 15 июлидан 17 август кунига қадар ғалла уруғчилиги билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари ўртасида тендер танлови ўтказилади. Танлов комиссиясига ариза ва тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар 2020 йил 17 август куни кеч соат 17:00 га қадар туман Қишлоқ хўжалиги бўлими биносида қабул қилинади. 

Танлов шартлари ва тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати илова қилинади. 

Танловда қатнашиш шартлари:

1. Тумандаги энг илғор фермер хўжаликларида уруғлик ғалла етиштириш амалга оширилади. Уруғлик ғалла етиштириш учун танлаб олинаётган фермер хўжалигида ғалладан мунтазам равишда юқори ҳосил етиштирилган бўлиши керак.

2. Уруғлик ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари экин ерларининг тупроқ унумдорлиги ва мелиоратив ҳолати яхши, сув билан таъминланиши қулай бўлиши талаб этилади.

3. Фермер хўжалигининг раҳбар ва мутахассислари уруғчилик соҳасида етарли билим ҳамда тажрибага эга бўлиши лозим.

4. Фермер хўжалиги 2018, 2019 ва 2020 йиллар давомида ғалла сотиш шартномавий режасини бажарган бўлиши керак.

5. Фермер хўжалиги ғалла майдонларига белгиланган агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли олиб бориш учун етарли даражада техника воситаларига эга бўлиши шарт.

6. Фермер хўжаликлари уруғлик ғалла етиштириш мажбуриятларига, тендер танловига ҳамда уруғлик ғалла учун устама ҳақ тўлов тартибига тўлиқ риоя қилинишини кафолатлаши шарт.

Тендер танловида қатнашиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар РЎЙХАТИ:

1. Тендер комиссияси раиси номига ариза.

2. Фермер хўжалиги раҳбари номидан тилхат.

3. Фермер хўжалиги раҳбарининг фуқаролик паспортидан нусха.

4. Фермер хўжалиги раҳбарининг мутахассислиги ва маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар (диплом, меҳнат дафтарчасидан нусха).

5. Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг Фермер хўжалигининг экин майдонларининг контурлари бўйича балл бонитети тўғрисида маълумотномаси.

6. Сув хўжалиги бўлимининг фермер хўжалиги экин майдонларининг сув билан таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотномаси.

7. Фермер хўжалигининг ғалла майдонида сўнгги уч йил давомида касалликлар, зараркунандалар ҳамда бегона ўтлар тарқалиши бўйича “Агрокимёҳимоя” АЖ туман филиалининг маълумотномаси.

8. “Агробанк” бўлимининг фермер хўжалиги ҳисоб рақамидаги мажбуриятлардан озод бўлган пул маблағлари тўғрисидаги маълумотномаси.

9. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлимининг фермер хўжалигида мавжуд техника ҳамда механизмлар бўйича маълумотномаси (тех. паспорт нусхалари).

10. Фермер хўжалиги томонидан сўнгги уч йил давомида ғалла топшириш шартномавий режаси ва хақиқатда топширилган ғалла миқдори тўғрисидаги дон маҳсулотлари корхонасининг маълумотномаси.

Тендер танловида иштирок этиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар туман танлов комиссияси (туман Қишлоқ хўжалиги бўлими) томонидан тақдим этилади.

Мурожаат учун телефонлар: (0-373) 241-96-61 (0-595) 400-20-25.