Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2020-08-29 22:47:48    958

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Халқ депутатлари Учкўприк тумани Кенгашининг навбатдаги 15-сессияси бўлиб ўтди.

Туман ҳокими, кенгаш раиси Акмалжон Маҳмудалиев раислигида ўтган сессияда Олий Мажлис Сенати аъзолари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.  

Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида шу йилнинг 20 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида туман-шаҳар ҳокимларининг аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга ошираётган ишлари натижадорлигини халқ депутатлари Кенгашларида ҳар ойда муҳокама этиб боришлари белгиланган эди.

Сессия кун тартибидан юқоридаги вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасининг 24 августдаги топшириқ хатлари ижроси юзасидан туманда олиб борилаётган амалий саъй-ҳаракатлар таҳлили, 2020 йилнинг 2-чораги давомида Бош вазирнинг Учкўприк туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг ижроси, туман Кенгаши регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси раисининг айрим депутатларнинг депутатлик фаолияти юзасидан ахбороти каби масалалар ўрин олди.

Сессия кун тартибидаги асосий масала юзасидан Учкўприк тумани ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев 4 та секторда амалга оширилаётган ишлар бўйича ахборот берди.

Сессия ишида шунингдек, 2-сектор раҳбари, туман прокурори Аҳмаджон Тўхтасинов, 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Адҳамжон Таджимуҳаммедов, 4-сектор раҳбари, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Усмонали Аҳмадалиевнинг ахбороти тингланди.

Сессия иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан маърузачиларга мурожаат қилди.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Иброҳимжон Султонов қатнашди ва кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди. 

Кун тартибида кўрилган масалалар бўйича Халқ депутатлари Учкўприк тумани Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.