Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприкда 500 нафардан ортиқ беморларга бепул ош тарқатилди

 2023-01-17 16:01:52    126

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида беморларга, электр тармоқлари ҳамда ободонлаштириш бўлими ходимларига бепул ош тарқатилди.
Шу кунларда мамлакатимизда қишнинг қировли, аёзли кунлари, айниқса аномал совуқ барчамизни синовдан ўтказмоқда.
Бугунги аномал совуқ кунларда аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд қатламига ёрдам кўрсатиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим.
Бугун Учкўприк тумани ҳокимлиги томонидан туман тиббиёт бирлашмасида ош дамланди. Тиббиёт бирлашмаси бўлимларида даволанаётган 500 нафардан ортиқ беморлар, шунингдек, электр тармоқлари ҳамда ободонлаштириш бўлими ходимларига ош тарқатилди.
Туманда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва синовли кунларда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрли тадбирлар давом этмоқда.