Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприкда 39-умумтаълим мактабининг 220 ўринли янги биноси фойдаланишга топширилди

 2023-03-16 14:05:37    193

PDF yuklash
Chop etish


Янгиланиш ва яшариш айёми – Наврўз умумхалқ байрами арафасида Учкўприк туманидаги 39-умумтаълим мактабининг янги биноси фойдаланишга топширилди. 
Эътиборлиси, ушбу янги бино мактаб битирувчиларининг ҳамжиҳатлиги, ташаббускорлиги ҳамда туман ҳокимлигининг қўллаб-қувватлаши асосида, ҳашар йўли билан бунёд этилди.
Мактаб биносининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда вилоят мутасадди ташкилотлари ҳамда туман секторлари раҳбарлари, жамоатчилик фаоллари, ота-оналар, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этди.
Қайд этилишича, 39-умумтаълим мактаби биноси 1974 йилда қурилган бўлиб, 220 ўринга мўлжалланган мазкур муассасада 438 нафар ўқувчи икки навбатда таълим олаётган эди.
Мазкур мактабнинг собиқ битирувчилари ҳашар йўли билан 220 ўринли янги бино қуриш ташаббуси билан чиқишди. Бу эзгу ташаббус туман ҳокимлиги ва халқ таълими бўлими томонидан қўллаб-қувватланди.
Мактабнинг 1982 йилда қурилган эски биноси бузилиб, унинг ўрнида қисқа муддатда таълим маскани учун 220 ўринли янги ўқув биноси қад ростлади. Шунингдек, мавжуд 220 ўринли ўқув биноси таъмирланди. 
Бундан ташқари, 6 та синф хонаси ҳамда компьютер синфи замонавий мебель ва зарур ўқув жиҳозлари билан таъминланди. Ушбу хайрли ишларни амалга ошириш учун 3 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди.
Янгидан барпо этилган ушбу таълим маскани биноси ўқувчилар, уларнинг ота-оналари, устозлар учун ўзига хос совға бўлди. Бу ерда ўқувчиларнинг замонавий билим олиши учун барча шароит ва имкониятлар муҳайё этилди. 
Янги бино фойдаланишга топширилиши натижасида мактабда бир вақтнинг ўзида 440 нафар ўқувчига таълим бериш имконияти яратилди.