Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Эҳтиёжманд фуқаролар учун ифторлик дастурхони ёзилди

 2023-03-29 10:07:10    238

PDF yuklash
Chop etish


Муборак Рамазон ойининг маънавий ҳаётимизда эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат каби олижаноб қадриятларни қарор топтиришдаги ўрни ва аҳамияти беқиёс. Ушбу ойда эътиборга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш халқимизга хос маънавий қадрият ҳисобланади.
Шу боис ҳам, Президентимиз ташаббуси билан муборак Рамазон ойи кунларида юртимиз маҳаллаларида кам таъминланган, эҳтиёжманд фуқаролар, нуронийлар учун ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда. Бу каби хайр-саховат тадбирлари Учкўприк тумани маҳаллаларида ҳам ташкил этилмоқда.  
“Қумариқ” маҳалла фуқаролар йиғинида “Махалла” хайрия жамоат фонди томонидан ташкил этилган ифторлик дастурхонига нуроний отахон ва онахонлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, "Аёллар дафтари" ва "Темир дафтар"га киритилган оилалар вакиллари таклиф этилди.
Ифторлик дастурхонида ёши улуғ отахону онахонлар дуога қўл очиб, юртимизга тинчлик, элимизга омонлик, хонадонларга барака сўрашди, кўрсатилган ҳурмат-эҳтиром учун миннатдорлик билдиришди.