Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 226 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ВА ИЛМ-ФАН РИВОЖИ – ТАРАҚҚИЁТ ОМИЛИ

×

 2020-10-26 21:53:27    846

PDF yuklash
Chop etish


Халқ депутатлари Учкўприк тумани Кенгашининг навбатдаги XIX сессияси бўлиб ўтди. Унда сектор раҳбарлари, халқ таълими тизими мутасаддилари, умумтаълим мактаблари директорлари, масалага дахлдор корхона ва ташкилотлар масъуллари, ота-оналар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Сессия ишини туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев очди ва олиб борди.

Сессияда жорий йилнинг 23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси ҳамда бу борада Учкўприк туманида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар муҳокама этилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан дастлаб туман халқ таълими бўлими мудири ўринбосари Сойибжон Султоновнинг ахбороти эшитилди.

Таъкидланишича, "Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент фармони лойиҳаси тумандаги барча умумий ўрта таълим мактабларида атрофлича муҳокама қилиниб, педагоглар жамоалари томонидан тегишли таклифлар ишлаб чиқилди. Ўқитувчилар томонидан барча йўналишларда билдирилган таклифлар умумлаштирилиб, халқ депутатлари туман кенгашига кўриб чиқиш учун тавсия этилди.

Сессия давомида иштирокчилар ва депутатлар томонидан мактаб таълимини янада ривожлантириш, ўқувчиларни касбга таёрлаш бўйича тўгараклар фаолиятини жонлантириш ҳамда таълим-тарбияда фаол бўлган ва юқори самарадорликка эришган ўқитувчиларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш каби масалалар муҳокамасига алоҳида эътибор қаратилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан 19-умумтаълим мактаби директори Хуршиджон Махсудов, 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқитувчиси Дилдорахон Шокирова, ота-оналар номидан Моҳидил Исақова музокара учун сўзга чиқиб, Президент фармони лойиҳасига оид ўз таклиф ва муносабатларини билдиришди.

Сессияда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали директори Шуҳратжон Пўлатов иштирок этди ва сўзга чиқди.

Сессияда кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.