Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ АСОСИДА ҚИШЛОҚҚА 30 ТА ЯНГИ ЭЛЕКТР ТАЯНЧ УСТУНЛАРИ ОЛИБ КЕЛИНДИ

×

 2021-08-13 09:34:57    516

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларида электр энергияси таъминотини яхшилаш учун ҳудудларга янги таянч устунлари келтирилиб, қўшимча ҳаво тармоқлари тортилмоқда.

Жумладан, Чанг ва Дона қишлоқлари аҳолисига сифатли электр энергияси етказиб бериш мақсадида 30 та янги электр таянч устунлари олиб келинди.

Учкўприк тумани ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев ушбу ҳудудни "маҳаллабай" ўрганиш жараёнида аҳоли мурожаатлари асосида электр таъминоти корхонаси масъулларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар берган эди.

Ушбу мурожаат қисқа фурсатда ижобий ҳал этилиб, ҳудудга янги электр таянч устунлари олиб келинди. Айни вайтда ҳар икки қишлоқда темир-бетон таянчларини ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди.

Туман электр таъминоти корхонаси раҳбари Наримонжон Мелиқўзиевнинг маълум қилишича, мазкур ҳудудларга режа асосида яна 35 та электр таянч устунлари олиб келиш ва янги ҳаво тармоқлари тортиш кўзда тутилган.