Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“ЯККАТУТ” МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИДА 770 МЕТР ЙЎЛГА АСФАЛЬТ ЁТҚИЗИЛДИ

×

 2021-08-13 09:38:26    517

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида маҳаллий йўллар ҳолатини яхшилаш, уларни жорий таъмирлаш ва асфальтлаш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.

Туман йўлсозлари томонидан “Яккатут” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички йўллар равон ва соз ҳолатга келтирилмоқда.

“Обод қишлоқ” дастури асосида маҳалла ҳудудидаги ички йўлларни таъмирлаш ишлари Нуробод кўчасига етиб келди.

Манзилли дастур асосида Нуробод кўчасининг 770 метр қисмига тўлиқ асфальт ётқизилди.

Маълумот учун, жорий йилнинг ўтган даври давомида туманда 7 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига 25 км йўлга асфальт ётқизилди.

Жорий йил ҳисобидан маҳаллий аҳамиятдаги 47 км автомобиль йўлларига асфальт ётқизиш режалаштирилган. Шу мақсадда 11 миллиард сўм маблағ ажратилган.