Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УЧКЎПРИК ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ

×

 2022-04-08 12:09:10    373

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 8 апрель куни Халқ депутатлари Учкўприк туман Кенгашининг навбатдаги эллик бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия ишига туман ҳокими, Кенгаш раҳбари Акмалжон Маҳмудалиев раислик қилди.

Сессия ишида Учкўприк туманида 2022 йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурларини амалга ошириш бўйича дастлабки манзилли рўйхатни тасдиқлаш тўғрисида;

Учкўприк туманида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” асосида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тумандаги 4 та сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тўғрисида;

Учкўприк туманида ичимлик суви таъминотини янада яхшилаш бўйича “Йўл харита”сини тасдиқлаш юзасидан масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тўғрисида;

Учкўприк туманида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси устидан депутатлик назоратини амалга ошириш тўғрисида;

Халқ депутатлари Учкўприк тумани Кенгаши ҳузуридаги “Халқпарвар” комиссиясининг 2021 йилнинг ўтган ўн икки ойи давомидаги фаолияти ҳамда 2022 йил учун мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш ҳақида;

Халқ депутатлари Учкўприк тумани Кенгашининг “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларни мақсадли ва манзилли сарфлаш тўғрисида;

Учкўприк тумани аҳолисининг меҳнатга лаёқатли аъзоларни даромад манбаини ошириш ва бандлигини таъминлаш мақсадида “Темир дафтар”га киритиш борасида 4-секторда амалга оширилаётган ишлар ҳақида;

Бўшаб қолган ўринга халқ депутатлари Учкўприк тумани Кенгашига 8-Баҳрин сайлов округи депутатлигига бўлиб ўтган сайлов натижалари тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги ҳар бир масала депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилиниб, саволлар берилди ва ўз ўрнида ушбу саволларга маърузачилар аниқ мисоллар орқали батафсил жавоб қайтаришди.

Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.