Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 273 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Шахсга доир маълумотларни йиғишда нималарга эътибор қаратиш керак?

 2022-06-21 18:15:45    235

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги 2020 йил 16 мартда қабул қилинган қонунининг 3-моддаси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг асосий тушунчаларига бағишланган бўлиб, унда рўйхатга олиш ишларининг субъектларидан бири бўлган респондент тушунчаси қўйидагича таърифланади:

Респондент — аҳолини рўйхатга олиш санасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи, лекин аҳолини рўйхатга олиш санасида унинг ҳудудидан ташқарида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.

Ушбу қонуннинг 23-моддаси шахсга доир маълумотларни йиғиш тартибига оид бўлиб, унда бевосита аҳолини рўйхатга олиш ишларида респондентлар иштирокини амалга оширишнинг асосий мезонлари кўрсатилган.

Хусусан қонунда:

респондентлар сўрови улар яшайдиган хонадонларда ёки ушбу мақсадларни амалга ошириш учун ажратилган хоналарда олиб борилиши,

сўров давлат тилида ўтказилиши, давлат тилини билмайдиган респондентлар она тилида ёки эркин равишда танланган мулоқот тилида сўровдан ўтказилиши мумкинлиги,

рўйхатга олиш варақлари рўйхатга олувчи ходимлар томонидан респондентларнинг сўзлари асосида тўлдирилиши,

рўйхатга олиш даврида яшаш (турган) жойида ҳозир бўлмаган ёки вояга етмаган шахслар бўлган респондентлар тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар улар уй хўжалигининг вояга этган аъзолари, шу жумладан васийлар ва ҳомийлар томонидан маълум қилиниши,

респондент рўйхатга олиш варағидаги саволларга жавоб беришни рад этган тақдирда рўйхатга олиш варағи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидаги ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларидаги мавжуд маълумотлар асосида тўлдирилиши,

шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги таъминланиши,

аҳолини рўйхатга олиш дастурида назарда тутилмаган саволлар бўйича шахсга доир маълумотларни йиғиш тақиқланиши белгилаб берилган.

Аҳолини рўйхатга олиш ишларининг самарали ташкил этилиши шахсга доир маълумотларни йиғиш тартибига қатъий риоя қилинишига бевосита боғлиқдир. Шу боисдан, ушбу жараёнда юқоридаги қоидаларга риоя этилиши муҳим аҳамият касб этади.