Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 438 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Зиғир” маҳалла фуқаролар йиғинида “wоrkout” спорт майдончаси қурилди

 2023-03-15 14:20:48    245

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк тумани маҳаллаларида босқичма-босқич замонавий стритбол ва «workоut» майдончалари барпо этилмоқда.
Президентимизнинг «Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида 2021–2025 йилларда ҳудудларда бадминтон, стритбол ва «workоut» спорт турлари учун 1 минг 164 та спорт майдончаларини ташкил этиш белгиланган.
Мазкур қарор ижроси доирасида “Зиғир” маҳалла фуқаролар йиғинида “workout” спорт майдончаси қурилди. Ёшларнинг спорт билан шуғулланиши учун барча шароитларни ўзида жам қилган ушбу спорт майдончаси 39-умумтаълим мактаби ҳудудидан ўрин олди.
Стритбол ва «workоut» спорт турларини ривожлантириш учун ҳудудларда намунавий лойиҳалар асосида барпо этилаётган бундай спорт майдончалари маҳаллаларда истиқомат қилаётган ёшларнинг бадантарбия ва соғломлаштириш машқлари билан доимий шуғулланиши, улар орасида спортни оммалаштиришга хизмат қилиши билан муҳим аҳамият касб этади.