Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

СЕССИЯДА 2021 ЙИЛГИ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ЛОЙИҲАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

×

 2020-12-29 09:01:08    937

PDF yuklash
Chop etish


Халқ депутатлари Учкўприк тумани кенгашининг навбатдаги йигирма иккинчи сессияси бўлиб ўтди.  Унда тумандан сайланган Халқ депутатлари вилоят ва туман кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман ҳокимлиги бўлим ва гуруҳ раҳбарлари, тегишли идора ва ташкилот раҳбарлари, сиёсий партия ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия ишига туман ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев раислик қилди.

Сессияда, дастлаб Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига шакллантирилган Учкўприк туманининг 2021 йилги маҳаллий бюджети лойиҳаси кўриб чиқилди.

Кун тартибига киритилган мазкур масала юзасидан туман молия бўлими мудири Тоҳиржон Салимов маъруза қилди.

Маърузачи 2020 йилда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши ҳамда 2021 йилги маҳаллий бюджет лойиҳаси юзасидан туман кенгаши депутатларига батафсил маълумот берди.

Шунингдек, сессия ишида Халқ депутатлари Учкўприк тумани кенгаши котибиятини ташкил этиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Депутатлар сессия кун тартибидаги масалалар муҳокамасида фаол иштирок этиб, ўзларининг фикр-мулоҳазалари, таклифларини баён этишди. Маърузачиларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.