Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

УЧКЎПРИК ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ БИЛДИРИШИ

×

 2021-02-18 09:56:25    684

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда Учкўприк туманида яшовчи Йўлчибой Исмоиловнинг видеомурожаати эълон қилинди. Унда туманда анорчилик йўналишида ажратилган ерлар шўр ва қумлоқ жойдан берилганлиги, шунингдек, аёллар реабилитация марказидаги хоналар ҳам таниш-билишчилик асосида тақсимланганлиги танқид қилинган.

Ушбу мурожаат туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, тегишли маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва депутатлар иштирокида ўрганиб чиқилди. Ўрганиш давомида мурожаатдаги маълумотлар ўз тасдиғини топмади.

Аниқланишича, 1994 йилда туғилган фуқаро Дилдора Қорабоева, “Бегмурод” маҳалла фуқаролар йиғини Эшимбек қишлоғида яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро Илёсжон Ибрагимов билан 2012 йилда ноқонуний никоҳ асосида оила қурган, 1 нафар вояга етмаган фарзанди бор. Турмуш ўртоғи билан ўзаро оилавий келишмовчилик сабабли ажрашиб, 2013 йилдан буён онаси Дилфузахон Қорабоева билан бирга яшайди.

2019 йилда уй-жой масаласидаги мурожаатини ўрганиш давомида фуқаронинг Наврўз шоҳ кўчасида тоғаси номига расмийлаштирилган уйи мавжудлиги ва шу вақтга қадар мазкур уйда яшаб келганлиги аниқланган. Шундай бўлса-да, фуқаронинг мурожаати асосида туман ҳокимлиги томонидан аёллар реабилитация марказидан Дилфуза Қорабоевага алоҳида 1 хонали ҳамда қизи Дилдора Қорабоевага алоҳида 1 хонали уй ажратиб берилган. Ҳозирда улар бу уйларда ҳеч қандай ижара тўловларисиз, бепул яшаётганлиги маълум бўлди.

Ўрганиш давомида бу оилага туман ҳокимлиги томонидан бир неча маротаба озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий дори-дармон воситалари берилганлиги, шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилиб, доимий кўмак бериб келинаётганлиги аниқланди.