Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қораянтоқда иккита ичимлик суви қудуғи қазилди, энди 700 дан ортиқ хонадонга тоза ичимлик суви етиб боради
2022-09-16 11:04:10 195
Аҳолининг яшаш шароити ва турмуш фаровонлигини юксалтириш, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш, бу борадаги ишларни юқори босқичга кўтаришда президентимиз ташаббуси билан бошланган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 23 мартдаги “2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Учкўприк туманидаги “Қораянтоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам кенг кўламли қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Дастур ижроси доирасида мазкур маҳалла фуқаролар йиғинида ички йўлларни таъмирлаш, электр таъминотини яхшилаш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.
Қораянтоқ ва Султонобод қишлоқларида иккита ичимлик суви қудуғи қазилиб, сиғими 25 метр*куб бўлган сув миноралари олиб келинди.
Янги ичимлик суви қудуғи ишга туширилиши натижасида мазкур қишлоқларда истиқомат қилувчи 2 минг 900 нафардан зиёд аҳолининг муаммосига ижобий ечим топилиб, 700 дан ортиқ хонадонга тоза ичимлик суви кириб боради.
Бугунги кунга қадар “Қораянтоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 5 минг метр траншея қазилиб, шунча масофадаги сув қувурларида монтаж ишлари амалга оширилди. "Фарғона сув таъминоти" МЧЖ томонидан маҳаллага
Таъкидланишича, йил охирига қадар тумандаги ўндан ортиқ маҳаллага янги сув тармоғи тортилади, қатор сув қудуқлари таъмирланади, янгилари ўрнатилади.
Туманда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги ишлар режа асосида изчил давом эттирилмоқда.