Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Учкўприкда касаба уюшмалари куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди
2022-11-11 17:05:57 164
Учкўприк тумани маданият марказида Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Унда тумандаги таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси аъзолари, фахрий устозлар, ҳамкор ташкилотлар ҳамда жамоатчилик вакиллари қатнашди. Шунингдек, тадбирда сектор раҳбарлари, ушбу жамоат тузилмаси аъзолари, тармоқ касаба уюшмалари кенгашлари, ҳамкор ташкилот ва идоралар вакиллари, соҳа фаоллари иштирок этди. Тадбир аввалида туман ҳокими ўринбосари Шуҳратжон Позилов мамлакатимизда кенг нишонланаётган ушбу байрам билан барча уюшма ходимларини ҳамда фахрийларни самимий қутлади. Кейинги йилларда жамият ҳаётида касаба юшмаларининг ўрни ва роли ошиб бораётганини, турли соҳаларда фаолият олиб бораётган ҳар бир ходимни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фаолиятини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Маълумки, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Аёллар дафтари” тизими жорий этилиб, шу орқали эҳтиёжманд оилалар, хотин-қизлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Тадбир давомида бундай хайрли ишларга ҳисса қўшаётган маҳалла фуқаролар йиғинлари ва ҳамкор ташкилотлар вакилларининг самарали меҳнатлари эътироф этилди. Байрам тадбирида туман касаба уюшмасининг фаоллари, турли соҳалар вакиллари ўртасида ўтказилган кўрик-танловлар ғолиблари ҳам муносиб рағбатлантирилди. Шунингдек, бир гуруҳ фаол ходимларга туман ҳокимлиги ва касаба уюшмасининг ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.