Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Учкўприк туманида фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган ўқув машқлари ўтказилади
2022-11-17 15:39:20 156
Жорий йилнинг 1-3 декабрь кунлари Учкўприк туманида “Бошқарув органлари, фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлари” мавзусида ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилади. Учкўприк тумани ҳокимлигида мазкур қўмондонлик-штаб ўқув машқларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар масъул ташкилотлар вакиллари иштирокида муҳокама қилинди. Таъкидланишича, ўқув машқлари фавқулодда вазиятларга олиб келувчи хавф манбаларини барвақт аниқлаб, уларнинг рўй беришига йўл қўймаслик ёки зарарини камайтиришга қаратилган тадбирларнинг самарадорлигини, шунингдек, аҳолининг фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича билимларини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда. Ўқув машқлари доирасидаги тадбирлар давомида аҳоли ўртасида саросима келтириб чиқарувчи маълумотлар тарқалишига йўл қўймаслик юзасидан ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот-тушунтириш ишлари йўлга қўйилиши алоҳида қайд этилди.