Шрифт ўлчами Ранг Расм

Aлкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини бериш тартиби, шунингдек лицензия олиш учун аризалар қабул қилишни ташкил етиш

Танланган хизматга қўшиш

Хизмат ҳақида:

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини бериш тартиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг комиссиялари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги № 605-сонли «Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида» қарори асосида амалага оширилади.

Хизматнинг соҳага тегишлилиги:

Литсензиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатлар.

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси:

Юридик шахслар

Ташкилот:

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Боғланиш:

Фарғона вилояти ҳокимлиги (0-373) 244-07-40

Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар:

-юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, у жойлашган жой (почта манзили), банк муассасаси номи ва банкдаги ҳисоб рақамининг тартиб рақами кўрсатилган ҳолда рухсат гувоҳномаси берилиши тўғрисида ариза;

-юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

-шаҳарларда - енг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 баравари миқдорида ва қишлоқ жойларда ҳамда чекка тоғли туманларда - енг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида шакллантирилган устав фонди мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси. Устав фонди пул маблағларида шакллантирилган тақдирда тасдиқловчи ҳужжат хизмат кўрсатувчи банк томонидан берилади. Устав фонди бошқа мол-мулк билан шакллантирилган тақдирда юридик шахс ушбу мол-мулкка егалик ҳуқуқи, унинг қиймати ва у устав фондига қўшилганлиги ҳақидаги тасдиқномани тақдим етади;

-юридик шахсда шаҳарларда - алоҳида кириладиган ва камида 25 квадрат метрли, қишлоқ жойларда камида 15 квадрат метрли савдо зали майдони бўлган (фақат алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишга мўлжалланган), чекка тоғли туманларда - алоҳида савдо сексияси бўлган, алкоголли маҳсулотларни сақлаш ва сотишнинг санитария нормалари ва қоидаларига (шу жумладан, назорат-касса машиналарини қўллаш шартларига, моддий бойликлар тўлиқ даражада сақланиши таъминланишига) мувофиқ бўлган омбор бинолари ва асбоб-ускуналари бўлган ўзининг ёки ижарага олинган турғун савдо шохобчаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси. Юридик шахсда ўз турғун савдо шохобчаси мавжуд бўлган тақдирда улар томонидан ушбу савдо шохобчасига ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжат тақдим етилади. Турғун савдо шохобчаси ижарага олинган тақдирда ижара шартномасидан ташқари ушбу савдо шохобчасининг ижарага олувчига тегишлилигини тасдиқлайдиган ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатнинг нусхаси тақдим етилади;

-давлат солиқ хизмати органи томонидан берилган юридик шахс томонидан алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш учун махсус фойдаланиладиган ҳимояланган фискал хотирага ега бўлган назорат-касса машинаси олдиндан рўйхатга ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотнома. Агар юридик шахс мазкур Низомда белгиланган тартибда бошқа товарлар билан ҳам савдо қилган тақдирда, қўшимча равишда давлат солиқ хизмати органининг бошқа товарлар билан савдо қилиш учун фойдаланиладиган назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси тақдим етилади;

-чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғим тўланганлигини тасдиқлайдиган банк ҳужжатининг нусхаси.

Юридик шахсдан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим етиш талаб қилинишига йўл қўйилмайди. Ҳужжатлар юридик шахс томонидан ишчи органга бевосита ёхуд олинганлиги маълум қилинган ҳолда почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади. Ҳужжатлар ишчи органнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, уларнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисидаги белги қўйилган ҳолда ариза берувчига топширилади (юборилади). Қонун ҳужжатларида белгиланган тақдим етилган маълумотларнинг ишончлилиги учун юридик шахс - ариза берувчи жавоб беради.

Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бериш

  - Рухсат гувоҳномаси ҳар бир умумий овқатланиш объекти учун ÃÂ°Ã‘€Ð¸Ð·Ð°Ð´Ð° кўрсатилган муддатга, лекин кўпи билан икки йил муддатга ÃÂ±ÃÂµÃ‘€Ð¸Ð»Ð°Ð´Ð¸

  - Рухсат гувоҳномаси олиш учун умумий овқатланиш корхонаси Ã‘žÐ·Ð¸ жойлашган жойдаги ишчи органга (туман ва шаҳар ҳокимликлари) Ã’›ÑƒÐ¹Ð¸Ð´Ð°Ð³Ð¸ ҳужжатларни тақдим етади:

1. рухсат гувоҳномаси олиш учун ариза, унда умумий овқатланиш корхонасининг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва номи, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банкнинг номи ва банкдаги ҳисоб-китоб рақами кўрсатилади;

2. умумий овқатланиш корхонасининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

3. рухсат гувоҳномаси олиш учун ариза бериш вақтига келиб шаҳарларда — енг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 баравари миқдорида ҳамда қишлоқ жойларда ва узоқ тоғли туманларда — енг кам ойлик иш ҳақининг камида 50 баравари миқдорида шакллантирилган устав фондининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси. Агар устав фонди пул шаклида шакллантирилган бўлса — бу тўғридаги тасдиқловчи ҳужжат хизмат кўрсатувчи банк томонидан берилади. Устав жамғармаси бошқача мулк билан шакллантирилган тақдирда ушбу мулкка егалик ҳуқуқини, унинг қийматини ва унинг устав фондига киритилишини тасдиқловчи ҳужжат тақдим етилади;

4. хизмат кўрсатувчи банкнинг банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотномаси;

5. аризада кўрсатилган муддатга мувофиқ рухсат гувоҳномаси берилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатининг нусхаси.  

Юклаб олиш учун манба:





Алкоголли маҳсулотлар савдоларини амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш, шунингдек лицензия олиш учун аризалар қабул қилишни ташкил этиш РЕГЛАМЕНТИ ( 84.3 Кб )

Ҳизмат нарҳи ва тўлаш тартиби:

Кўриб чиқилмоқда

Ҳизматни кўрсатиш муддати:

Кўриб чиқилмоқда

Натижани олиш усуллари:

Шахсан ташриф буюриш орқали. Бир вақтнинг ўзида тақдим етиладиган ҳужжатларнинг нусхалари фойдаланувчининг Ягона порталдаги кабинетига ва унинг електрон почтасига юборилади.

Хизмат натижаси:

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини бериш тартиби, шунингдек лицензия олиш учун аризалар қабул қилишни ташкил етиш бўйича аризани кўриб чиқиш тўғрисида хабарнома.

Рад этиш сабаблари:

  • Хизматнинг регламенти билан белгиланган ҳужжатларни тақдим етмаслик;
  • Ҳақиқий бўлмаган ҳужжатларни тақдим етиш;
  • Аризада ҳақоратомуз, таҳқирловчи сўз ва ибораларни ишлатиш, реклама матнларининг мавжудлиги;
  • Қонунга зид бўлган исталган бошқа ҳатти-ҳаракатлар.

Шикоят аризаси бериш тартиби:

Лицензия берувчи орган раҳбарига мурожаат етиш.