Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“Фаровон” маҳалла фуқаролар йиғинида иккита янги трансформатор ўрнатилди

 2023-01-25 14:14:19    192

PDF юклаш
Чоп этиш


“Фаровон” маҳалла фуқаролар йиғинида иккита янги трансформатор ўрнатилди
“Фаровон” маҳалла фуқаролар йиғинида иккита янги трансформатор ўрнатилиб, 300 метр тармоқ тортилди.
Учкўприк туманида аҳоли хонадонлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида электр таъминотини яхшилаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Аҳоли ташаббуси билан ҳомийлик асосида “Фаровон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига қуввати 100 кВА бўлган икки дона янги трансформатор пункти ўрнатилди. 
Шунингдек, 10 дона янги темир-бетон таянчлари ўрнатилиб, 300 метр ҳаво тармоғи тортилди. Мазкур ишлар натижасида ҳудуддаги 100 дан зиёд аҳоли хонадонларида электр таъминоти яхшиланади.
Айни вақтда туман электр тармоқлари корхонаси мутахассислари томонидан мазкур трансформатор пунктидан чиқувчи электр узатиш ҳаво тармоғида монтаж ишлари олиб борилмоқда.