Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Учкўприк” маҳалла фуқаролар йиғинида 2 минг 200 метр оқова сув тармоғи тортилмоқда
2023-02-14 16:56:17 180
Учкўприк туманида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ҳудудларда салмоқли ишлар бошлаб юборилди.
Тумандаги “Учкўприк” маҳалла фуқаролар йиғини “Шодлик” мавзесида 32 та кўп қаватли уй жойлашган. Мазкур уйларда икки минг нафардан зиёд аҳоли яшайди. Ҳудуд аҳолисини узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган канализация тармоғи билан боғлиқ муаммони бартараф этиш ва бу орқали аҳолига қулайлик яратиш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Айни вақтда маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 2 минг 200 метр оқова сув тармоғи тортиш ишлари давом этмоқда. Мазкур ишлар учун қарийб 1 миллиард 300 миллион сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган.
Тумандаги барча маҳаллаларда ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда.