Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Янгийўлда” ички йўллар равон бўлмоқда
2023-04-27 16:53:39 171
Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилаётган салмоқли ишлар юртимизнинг чекка ҳудудларида ҳам янги ўзгаришларга сабаб бўлмоқда.
Учкўприк туманида ҳам мазкур қарор ижроси доирасида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
“Янгийўл” маҳалла фуқаролар йиғинида йўл инфратузилмаси билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ички кўчаларни таъмирлаш, ёғин-сочинли кунларда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида босқичма-босқич асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.
Бугун пудратчи ташкилот йўлсозлари томонидан маҳалланинг Истиқбол кўчаси асфальтланиб, обод манзилга айланди. Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган бу каби бунёдкорлик ишларидан маҳалла аҳолиси мамнун бўлиб, ўзларининг миннатдорлигини билдиришмоқда.
Маҳалла ҳудудида 2 минг 200 метр масофадаги ички йўлларни асфальтлаш ишлари давом этмоқда.