Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Болалар мусиқа ва санъат мактабида 20 дона қуёш панеллари ўрнатилди
2023-08-03 09:58:07 173
Бугунги кунда мамлакатимизда энергия тежамкорлигига эришиш, қайта тикланувчи, муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Президентимиз раислигида қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида биринчи навбатда бошқарув идоралари, корхона ва ташкилотлар биноларида муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни йўлга қўйиш топшириғи берилган эди.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Учкўприк туманида корхона ва ташкилотларни узлуксиз энергия билан таъминлаш мақсадида биноларга қуёш панеллари ўрнатилмоқда.
Жумладан, Учкўприк туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактабида қуввати 5 кВт бўлган 20 дона қуёш панеллари ўрнатилди.
Шу кунга қадар Учкўприк туманида 85 та хонадон, 14 та давлат идораси, 15 та ижтимоий соҳа объектлари ва 25 та тадбиркорлик субъектларига қуёш панеллари ўрнатилиб, ишга туширилди.
Қайд этилишича, мазкур қуёш панеллари хонадонлар, тадбиркорлик субъектлари ва ижтимоий соҳа объектларида энергия барқарорлигини таъминлашга ёрдам бермоқда.