Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Учкўприк тумани ҳокими Аброржон Асқаровнинг байрам тадбиридаги нутқи
2023-08-07 11:37:01 246
Қадрли йигит-қизлар, Учкўприкнинг азиз ёшлари!
Сизларни Ёшлар куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман!
Ҳар қандай давлат ва жамият тараққиёти юртнинг етакчи кучи – ёшлар тарбияси, уларнинг ватанпарварлиги, замонавий касбларни эгаллаш даражаси билан чамбарчас боғлиқ.
Бугунги кунда юртимизда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида юксак маънавиятли, замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг келажаги учун жавобгарлик ва масъулиятни ўз зиммасига ола биладиган, интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялашга катта эътибор қаратилмоқда.
Ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган, баркамол авлод камолоти учун хизмат қилувчи ҳуқуқий асосларни яратиш борасида ҳам салмоқли тадбирлар амалга оширилаётир.
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 5 июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармони бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқди.
«Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонуннинг кучга киргани мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона ёшлар сиёсатининг ҳуқуқий ифодаси бўлди. 30 июнь – Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни этиб белгилангани ёшларни янги, юксак марраларга етакламоқда.
Ёшлик инсон умрининг гўзал ва беғубор фасли, улкан орзу-умидлар, беқиёс имкониятлар давридир. Ёшлар эса мамлакатимизнинг эртанги куни, жамиятимиздаги ўзгаришларга сабаб бўладиган, бунёдкорлик ғояларини ҳаётга татбиқ этувчи муҳим кучдир.
Ишончим комил, сизлар замонавий билим ва тараққиёт чўққиларини эгаллаб, ўз амалий ишларингиз, ғайрат-шижоатингиз, эришаётган ютуқларингиз билан жонажон Ватанимизга муносиб, садоқатли фарзандлар бўласизлар.
Азиз ёшлар!
Сизлар бугунги қутлуғ байрам билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга, улкан ютуқлар, бахт ва омад тилайман!