Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Учкўприкда устоз ва мураббийларга эҳтиром кўрсатилди
2023-09-30 11:09:31 2927
Учкўприк туманидаги “Давр” тантаналар мажмуасида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда таълим тизимида кўп йиллар меҳнат қилган фахрий педагоглар, тумандаги умумий ўрта ва мактабгача таълим муассасаларида фидокорона меҳнат қилаётган ўқитувчи ва мураббийлар иштирок этди.
Тадбир аввалида Учкўприк тумани ҳокими Аброржон Асқаров ҳамда сектор раҳбарлари устоз ва мураббийларни касб байрами билан самимий қутлади.
Дарҳақиқат, ҳаёт боғининг боғбонлари бўлмиш азиз устоз-мураббийларимизни ҳар қанча эъзозласак ҳам кам. Ёш авлодга таълим-тарбия бериш, уларни баркамол вояга етказишда устоз-мураббийнинг ўрнини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Заҳматкаш касб эгалари ўғил-қизларимизнинг дунёни англашига кўмак бериш, уларни илму фан оламига олиб киришдек улуғ вазифани шараф билан адо этиб келмоқда.
Тадбирда сўз олганлар устоз-мураббийларнинг келажагимиз эгаларини билимли, ҳар томонлама етук ва баркамол қилиб тарбиялашдаги фидокорона меҳнатини алоҳида эътироф этдилар. Шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ҳам ёш авлодга таълим бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилгани ва бу борада аниқ мақсад-вазифалар белгилаб олингани алоҳида қайд этилди. Бу борадаги дастуриламал вазифалар таълим соҳаси ривожига, фарзандларимизнинг камолотига замин бўлиши таъкидланди.
Тадбир давомида тизимда ёшларга таълим-тарбия беришдаги самарали фаолияти ва фидойилиги билан ҳамкасбларига ҳар томонлама ўрнак бўлаётган бир гуруҳ устоз-мураббийларга туман ҳокимлиги, мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасининг совғалари топширилди.
Байрам тантанасида йиғилганларга санъаткорлар ва иқтидорли ёшларнинг куй-қўшиқ ва рақслари хуш кайфият улашди.