Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Жаҳон кубоги мусобақалари совриндори муносиб тақдирланди

 2023-10-11 10:07:39    2918

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 6-8 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ITKF каратэ-до бўйича жаҳон кубоги мусобақалари ўтказилди.
“Юнусобод” спорт мажмуасида ташкил этилган, мазкур турнирда 20 дан ортиқ мамлакатдан 800 га яқин иштирокчи ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Ўсмир-ёшлар ва катталар ўртасида бўлиб ўтган жаҳон кубогида қатнашувчилар ката, жамоавий ката, кумитэ ва НБУ йўналишларида баҳс олиб боришди. Якунда, умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси 1-ўринни қўлга киритди.
Қувонарлиси, Учкўприк туманидаги 17-умумтаълим мактаби ўқувчиси Абдураҳмон Абдурашидов ҳам мазкур мусобақада муносиб иштирок этиб, фахрли иккинчи ўринни эгаллади ва кумуш медаль соҳибига айланди.
Бугун 17-умумтаълим мактабида ёш спортчини тантанали кутиб олиш ва тақдирлаш маросими ўтказилди. Тантанали маросимда туман ҳокимлиги масъуллари, спортчининг устоз-мураббийлари ва ота-онаси, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Туман ҳокими ўринбосари Шуҳратжон Позилов ёш спортчини эришган муваффақияти билан қутлаб, унинг бу ютуғи тенгдошлари учун ўрнак бўлишини, унга ҳавас қилган яна кўплаб туманимиз ёшлари спорт соҳасида янги марраларни забт этишга интилишини таъкидлади.
Тадбирда ёш спортчи эришган муваффақиятлар алоҳида эътироф этилиб, у ва унинг мураббийлари ҳамда устозлари туман ҳокимлигининг ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.