Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
6-давлат мактабгача таълим муассасаси учун 150 ўринли янги бино қурилмоқда
2023-10-23 16:34:59 2274
Учкўприк туманида мактабгача таълим ташкилотлари сони ва болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш даражаси ортиб бормоқда. Мактабгача таълим масканларини кўпайтириш учун оилавий, нодавлат ҳамда давлат-хусусий шериклик асосидаги боғчалар ташкил этилмоқда.
Туманнинг “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 6-давлат мактабгача таълим муассасаси учун икки қаватли замонавий бино қурилмоқда.
Лойиҳа қиймати 5 миллиард сўмдан ортиқ бўлган ушбу янги мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилгандан сўнг 150 нафар кичкинтойни бағрига олади.
Айни кунда мактабгача таълим муассасасида “Само кўрки” пудратчи ташкилоти қурувчилари томонидан пардозлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.