Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 4 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Халқ депутатлари Учкўприк тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

 2023-11-17 16:21:46    1647

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Учкўприк тумани Кенгашининг навбатдаги саксон тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

 

Сессия ишида 2023 йилнинг III чорагида Учкўприк туманида жиноятчиликка қарши кураш, аҳоли хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлаш ҳамда ижтимоий-сиёсий вазият барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида;

 

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Учкўприк туманининг 2023 йилги хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилган ишлар натижадорлиги ҳақида;

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-39-сон қарори ижроси юзасидан Учкўприк туманида 2023 йилнинг ўтган даври давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида;

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги
“2022-2023 йилларда маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-408-сон қарорининг ижроси юзасидан Учкўприк туманида 2023 йилнинг ўтган даври давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида;

 

Учкўприк тумани камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимининг 2023 йилнинг октябрь ойи мобайнида аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти ҳақида;

 

Учкўприк туманида 2023 йилнинг октябрь ойи давомида ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилди.

 

Кун тартибидаги ҳар бир масала депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилиниб, саволлар берилди ва ўз ўрнида ушбу саволларга маърузачилар аниқ мисоллар орқали батафсил жавоб қайтарди.

 

Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.