Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Яшил макон”: таълим муассасаларида 4 минг 200 тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахтлар экилди
2023-11-21 16:44:06 2524
Маълумки, жорий йил 11 октябрь куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги долзарб вазифалар белгиланган эди. Мазкур лойиҳа доирасида “кузги дарахт экиш мавсуми” Учкўприк туманида ҳам кенг кўламда ташкил этилмоқда.
Қишлоқ ва маҳаллаларда, йўл четларида, ташкилот ва муассасалар ҳудудларида аҳоли, кенг жамоатчилик, ишчи ходимлар ва фаоллар иштирокида турли мевали, манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда.
Ушбу эзгу ташаббусни қўллаб-қувватлаган тумандаги барча умумтаълим мактабларида ҳам дарахт экиб, боғ яратиш ишлари қизғин давом этмоқда.
20-умумтаълим мактабида таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўргазмали семинар ўтказилди. Семинарда таъкидланишича, мактабгача таълим муассасалари ҳамда мактаблар ҳудудида яшил маконлар ташкил этилиб, 20 турдан зиёд мевали ва манзарали дарахтлар ўтқазилмоқда.
Семинар давомида бу эзгу ишларни янада кенгайтириш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан барча умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларига 28 турдаги 4 минг 200 тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари тарқатилди.
Шу куннинг ўзида барча умумтаълим мактабларида ва мактабгача таълим ташкилотларида ташкилланган яшил майдонларга япон сафораси, заранг, каштан, каталпа, қрим соснаси, павлония каби манзарали, олча, ўрик, олма, бодом, шафтоли каби мевали дарахт кўчатлари экилди.