Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"Коррупцияга қарши курашиш ойлиги" доирасида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди
2023-11-29 16:03:11 3036
Бугун туман ҳокимлигининг мажлислар залида коррупцияга қарши курашиш ва давлат хизматчилари ўртасида бу каби ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган семинар-тренинг ўтказилди.
Тадбирда қайд этилишича, Фарғона вилояти ҳокимининг жорий йил 17 ноябрдаги “Вилоят ҳудудида коррупцияга қарши курашиш фаолиятини янада самарали ташкил этиш тўғрисида”ги фармойишига асосан 20 ноябрдан 20 декабрга қадар вилоятда "Коррупцияга қарши курашиш ойлиги" эълон қилинган.
Мазкур ойлик доирасида ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирида халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, ҳокимлик ходимлари, маҳаллаларда фаолият кўрсатаётган ҳоким ёрдамчилари, мактаб ва мактабгача таълим, кадастр, қурилиш бўлимлари, тиббиёт бирлашмаси раҳбарлари қатнашишди.
Тарғибот тадбирида вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи Фарҳод Нугманов, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи Нодир Ҳокимов, вилоят ички ишлар бошқармаси масъул ходими Шокиржон Мираҳмедов, туман адлия бўлими бошлиғи Шукуржон Холматов иштирок этиб, коррупцион хавф-хатарларнинг олдини олиш, уларнинг келиб чиқиш сабабларини барвақт аниқлаш ҳамда бундай омилларни бартараф этиш юзасидан маърузалар қилишди.