Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Бобур мероси – миллат хазинаси
2024-02-15 10:22:55 1059
Учкўприк туманида мумтоз адабиётимизнинг йирик вакили, буюк шоир, мутафаккир олим, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, тарихчи, географ, бобурийлар сулоласи асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги муносабати билан “Бобур мероси – миллат хазинаси” деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокимлиги, мактабгача ва мактаб таълими бўлими вакиллари, маънавият ва маърифат маркази фаоллари, ўқувчи ёшлар иштирок этди.
Тадбир аввалида жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган бетакрор сиймолардан бири Заҳириддин Муҳаммад Бобур буюк шоир, қомусий олим, давлат арбоби ва моҳир саркарда сифатида бутун дунёда маълум ва машҳурлиги, шоир туғилган кун – 14 февраль санаси ҳар йили мамлакатимиз бўйлаб адабиёт ва илм-маърифат байрами сифатида кенг нишонланиши таъкидланди.
Тадбирда ўқитувчи ва ўқувчилар Бобурнинг ҳаёт йўли, унинг ватанпарварлиги, ижоди, комилликка ундовчи асарлари, бетакрор шеърияти, у илгари сурган ғояларнинг ёш авлод тарбиясида муҳим аҳамиятга эгалиги ҳақида сўз юритишди. “Бобурнома“ асари тўғрисида қизиқарли ва тарихий маълумотлар беришди. Бобур ғазал ва рубоийларидан ёд айтишди. Шиор ҳаётига оид саҳна кўринишлар намойиш этишди.