Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Учкўприк туманида 150 ўринли замонавий мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди
2024-02-29 18:09:05 1359
Учкўприк туманидаги 6-давлат мактабгача таълим муассасасининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкилланган тантанали тадбирда туман ҳокими Қодиржон Эркабоев, ҳоким ўринбосарлари, мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари, маҳалла фаоллари, нуронийлар ҳамда ота-оналар иштирок этди.
Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мактабгача таълим муассасаларининг сони йилдан-йилга ортиб, болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш даражаси ошиб бораётгани ҳам бунинг ёрқин далилидир.
Учкўприк туманида ҳам мактабгача таълим ташкилотлари сонини кўпайтириш, мавжуд боғчаларда қўшимча бинолар қуриш ва бу орқали мактабгача таълимга болалар қамровини оширишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Мактабгача таълим масканларини кўпайтириш учун оилавий, нодавлат ҳамда давлат-хусусий шериклик асосидаги боғчалар ташкил этилмоқда.
Қайд этилишича, туманнинг “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 6-давлат мактабгача таълим муассасаси 1956 йилда қурилган мослаштирилган бинода фаолият олиб борган.
Давлат инвестиция дастури асосида мазкур мактабгача таълим муассасаси учун икки қаватли замонавий бино қурилди. Лойиҳа қиймати 5 миллиард 272 миллион сўм бўлган янги таълим маскани 150 нафар кичкинтойни ўз бағрига олди.
Янги боғчада кичкинтойларнинг сифатли бошланғич таълим олишлари, ҳар томонлама соғлом ўсиб-улғайишлари учун барча шароит яратилди. Машғулот хоналари, ўйин майдончалари, ошхона, мусиқа ва спорт заллари замонавий жиҳозланди.
Боғчада инглиз ва рус тили машғулотларидан ташқари, болаларнинг хоҳиш-истаги ва қизиқишларига кўра, рақс, гимнастика, шахмат, шашка тўгараклари ташкил этилади.