Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"Аҳолига кўмак - олий қадрият" шиори остида коучинг бўлиб ўтди
2024-11-06 11:35:02 1367
Учкўприк тумани "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ташаббуси билан фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган очиқ мулоқот ташкил этилди.
Мазкур учрашувда фуқаролар болалар нафақаси ҳамда моддий ёрдам тайинлаш, ёлғиз яшаётган ва ёлғиз кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш ҳамда протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Бундан ташқари, иштирокчиларга видеоролик намойиш этилиб, унда маҳаллада фаолият олиб бораётган ижтимоий ходим вазифалари тўғрисида маълумотлар берилди.
Учрашувда, фуқаролар билан бир мавзу остида кейс тайёрлаш ва уни ижобий ҳал этиш бўйича интерактив ўйинлар ҳам ташкил этилди.