Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилган семинарда 1000 тупдан зиёд кўчат экилди
2024-11-18 11:57:25 406
Учкўприк тумани спорт мактабида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилган кўргазмали семинар давомида минг тупдан зиёд дарахт кўчатлари экилди.
Кўчат экиб боғ барпо этиш халқимизнинг асрлар синовидан ўтган миллий қадриятларидан биридир. Бугун ана шу эзгу анъана давом этиб, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатига айланди.
Айни кунларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми қизғин давом этмоқда.
Бугун туман спорт мактабида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Унда Учкўприк тумани ҳокими Қодиржон Эркабоев, туман прокурори Ўктамжон Йўлчиев, нуронийлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари иштирок этди.
Тадбирда туман ҳокими таъкидлаганидек, айни вақтда барча қишлоқ ва маҳаллаларда “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати тадбирлари изчиллик билан амалга оширилмоқда. Аҳоли яшаш манзиллари, корхона, ташкилот ва муассасалар атрофлари яшил ҳудудга айлантирилмоқда.
Бутун мамлакатимизда бўлгани каби Учкўприк туманида ҳам лойиҳага қизғин ҳозирлик кўрилди. Кўчат экиш ишларининг жорий йил кузги мавсуми учун манзарали ва мевали дарахт, бута кўчатларини экиш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра бу мавсумда 357 минг тупдан зиёд дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилган.
Семинар доирасида туман ҳокими ва ўринбосарлари, ёшлар етакчилари, маҳалла фаоллари томонидан мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Қайд этилишича, шу куни семинар иштирокчилари томонидан спорт мактаби ҳудудида, шунингдек, корхона, ташкилот ва маҳалла фуқаролар йиғинларида 200 туп мевали, 900 туп манзарали дарахт кўчатлари экилиб, яшил маконлар янада кенгайтирилди.
Таъкидлаш жоиз, тупроққа қадалаётган ҳар туп ниҳолнинг нафақат экилиши, балки ушбу кўчатларнинг ўз вақтида суғорилиб, беталофот кўкариши ҳам туман ҳокимлиги, секторлар раҳбарлари ва мутасадди ташкилотларнинг қатъий назоратига олинди.
Бу каби кўргазмали семинарлар ва кенг кўламли кўчат экиш акциялари туманнинг барча маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилмоқда.