Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"Жамоатчилик назорати" ҳафталигида аҳолига ҳисобот берилмоқда
2024-11-20 15:50:59 135
Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси ташаббуси билан жорий йил 18 ноябрдан 23 ноябрга қадар Республикамизнинг барча маҳаллаларида "Жамоатчилик назорати" ҳафталиги ўтказилмоқда.
Ҳафталик доирасида Учкўприк туманидаги “Чорбоғ” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ва жамоатчилик вакиллари туман ҳокимининг ҳисоботини эшитишди.
Шунингдек, "Фарғона сув таъминоти" АЖ туман бўлими раҳбари Акмалжон Мадраҳимов, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ туман бўлими раҳбари Наримонжон Мелиқўзиев ҳудуд аҳолисига, "маҳалла еттилиги" ҳамда кенг жамоатчилик вакилларига жорий йил бошидан бери маҳаллада амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот берди.
Ҳисоботлар якунида раҳбарлар томонидан ҳудуд аҳолисининг мурожаатлари ҳам тингланди. Учрашув иштирокчилари келгусида режалаштирилган лойиҳалар билан ҳам таништирилиб, уларни амалга оширишда маҳалла фаолларининг ҳар бир фикр-мулоҳазаси эътиборга олиниши таъкидланди.