Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ўзбек-қирғиз чегара олди ҳудудлари бизнес форуми – самарали ҳамкорлик сари муҳим қадам

 2024-12-12 14:13:02    3322

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимизга хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, экспорт ҳажмларини ошириш, янги товар номенклатураларини экспортга йўналтириш, ҳалқаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, маҳаллий ва хорижий тадбиркорлик субъектлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш каби муҳим масалалар юзасидан аниқ чоралар ишлаб чиқилмоқда.
Президентимизнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида берилган топшириқлари ижроси доирасида Учкўприк туманида “Ўзбек-қирғиз чегара олди ҳудудлари бизнес форуми” ўтказилди. Икки кун давом этган бизнес форум жараёнида қирғизистонлик меҳмонлар “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида ишлаб чиқариш ва экспорт билан шуғулланувчи корхоналар, “Меҳригиё” корхонаси ва “Бобошбек” савдо комплексининг фаолияти билан яқиндан танишдилар. Фарғона вилояти ва Қирғизистон корхоналарининг маҳсулотлари кўзгазмаси кўздан кечирилди.
Бизнес форумни вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов очиб берди. Қирғизистон Республикасининг Жалолобод, Ўш ва Боткен вилоятларидан иштирок этган вакиллар ҳам мазкур бизнес форумнинг икки ҳудуд савдо алоқаларини мустаҳкамлашдаги ўрни хусусида тўхталдилар.
Фарғона ва Қирғизистон корхоналари иштирокида B2B мулоқотлар, икки томоннинг инвестициявий салоҳияти ҳақида тақдимотлар ўтказилиб, савдо ва инвестициявий келишувларга эришилди.