Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини оширишга қаратилган ўқув семинари ўтказилди

 2025-01-14 09:23:22    310

PDF юклаш
Чоп этиш


Учкўприк тумани ҳокимлигида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ҳудудларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини оширишга қаратилган ўқув семинари ўтказилди.
Ўқув семинарида Ички ишлар вазирлиги масъул ходими Нодиржон Омонов, Учкўприк тумани ҳокими ўринбосари Дилмуроджон Карабаев, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, ижтимоий ходимлар, солиқ ва профилактика инспекторлари иштирок этди.
Қайд этилишича, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизимини амалга оширишнинг янги механизмларини белгилаш мақсадида 2024 йил 30 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
Мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда унда белгиланган вазифаларни амалга ошириш механизмларини ижрочиларга етказиш ва шу асосда сифатли иш ташкил этиш мақсадида “маҳалла еттилиги” учун мазкур ўқув семинари ташкиллангани таъкидланди.
“Маҳалла еттилиги” ва ички ишлар ходимларининг мазкур қарор доирасидаги вазифалари ижросининг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлари тингланиб, келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор чоралар белгилаб олинди.
Ўқув семинари давомида туман ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, хавфсизликни таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш борасида самарали иш ташкил этган ходимларнинг фаолияти эътироф этилиб, уларга эсдалик совғалари топширилди.