Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Учкўприк туманида “Лойиҳалар ярмаркаси” ўтказилди

 2025-01-14 09:24:36    439

PDF юклаш
Чоп этиш


Учкўприкда туман ҳокимлиги, “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки ва “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ташаббуси билан “Лойиҳалар ярмаркаси” ўтказилди.
Ярмаркада туман ҳокими ўринбосари Жаҳонгир Бегматов, Микрокредитбанкнинг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Саиджамол Муҳаммаджонов, тижорат банклари масъуллари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги фуқаролар иштирок этди. 
2024 йилнинг 16 декабрида Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маҳаллаларда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, бу борада тижорат банкларининг ролини ошириш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида ташкил этилган ярмаркада аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва иш билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ярмарка давомида “Сайхунобод”, “Уйчи”, “Зарбдор” ва “Ғиждувон” тажрибалари асосида ишлаб чиқилган элликдан ортиқ бизнес-режалар тақдим этилди. 
Шунингдек, ярмаркада тадбиркорликни ривожлантириш, банк хизматларидан самарали фойдаланиш, мавжуд имтиёзлар ва қўлланилаётган янгиликлар бўйича мутахассислар томонидан атрофлича тушунтиришлар берилди.