Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Халқ депутатлари Учкўприк тумани Кенгашининг бешинчи сессияси бўлиб ўтди

 2025-01-22 10:30:32    1211

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Учкўприк тумани Кенгашининг бешинчи сессияси бўлиб ўтди
Халқ депутатлари Учкўприк тумани Кенгашининг навбатдаги бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Сессия ишида 2025 йилда Учкўприк туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва инвестиция дастурларини амалга ошириш бўйича секторлар кесимида амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-39-сон қарори ижроси юзасидан Учкўприк туманида 2024 йилнинг тўртинчи чораги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида;
Учкўприк туманида 2024 йилнинг тўртинчи чорагида ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилган ишларнинг натижадорлиги тўғрисида;
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесниқўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури” доирасида Учкўприк туманида 2024 йилнинг тўртинчи чораги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида;
2024 йилнинг иккинчи ярим йиллиги давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сон Фармони ижроси юзасидан Учкўприк туманида амалга оширилган ишлар тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ қабулхоналари фаолияти билан боғлиқ низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4197-сон қарори ижроси юзасидан 2024 йилнинг тўртинчи чораги давомида Учкўприк туманидаги секторлар ва ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сон қарори ижроси юзасидан Учкўприк туманида 2024 йилнинг декабрь ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ва бошқа масалалар кўриб чиқилди. 
Сессия якунида кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.