Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Миллий либослар – қадриятларимиз кўрки
2025-01-28 10:52:07 400
Учкўприк тумани “Баркамол авлод” болалар марказида оила ва ҳотин-қизлар бўлими, Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида "Миллий либослар – қадриятларимиз кўрки" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Ёшлар ўртасида миллий либосларимиз ва қадриятларимизни тарғиб этиш мақсадида ташкилланган тадбирда халқимизнинг кўп асрлик ўтмиш маданияти, урф-одат ва анъаналари, диди, эстетик қарашлари, шунингдек, ташқи қиёфа ва либос борасидаги ўзига хос хусусиятлари яна бир бор намойиш этилди.
Марказда фаолият олиб бораётган тўгараклар аъзолари томонидан маҳорат билан тайёрланган ижодий ишлар, бадиий чиқишлар, саҳна кўринишлари ҳамда концерт дастурлари тадбир қатнашчиларининг эътирофига сазовор бўлди.
“Либослар дизайни” тўгараги раҳбарлари томонидан намойиш этилган кўргазмада миллий матолардан тикилган замонавий либослар барча ёшдаги ўзбек қиз-аёлларига ярашиши, бу каби кийимлар ёшларимизда миллий қадриятларимизга бўлган ҳурмат туйғуларини юксалтириши қайд этилди.