Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

УЧКЎПРИК ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ

 2019-11-23 16:30:24    1263

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳурматли тадбиркорлар!

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Тадбиркорликни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базаси мустаҳкамланиб, ушбу соҳа вакилларини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш мақсадида 50 дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилинди. Соҳа ривожига тўсиқ бўлувчи кўплаб омиллар бартараф этилди. Тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашиш ва текширишлар олиб бориш тақиқланди. Тадбиркорликни давлат рўйхатидан ўтказиш, турли рухсатномалар олиш ва бошқа кўплаб хизматлар тартиб-қоидалари соддалаштирилди. Бу борада қулайлик яратиш учун Давлат хизматлари агентлиги ва унинг жойлардаги марказлари ташкил этилди. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) институти жорий қилинди.

Ҳудудларда тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиб, ҳал этишга кўмаклашадиган Бош вазир қабулхоналари ҳамда Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ташкил этилди.

Буларнинг барчаси мамлакатимиз иқтисодиётининг таянч нуқтасига айланган хусусий секторнинг янада жадал ривожланишига хизмат қилмоқда.

Шаҳар ва қишлоқларимизнинг чиройи, ижтимоий соҳаларнинг ривожланиб бориши ва такомиллашуви, одамлар ҳаётининг фаровонлашуви – буларнинг ҳаммасида Сиз, азиз тадбиркорларнинг ҳиссангиз катта. Сиз тўлаётган солиқлар туфайли мамлакат бюджети ўсиб боряпти ва бу маблағлар Ватан равнақи, халқ фаровонлигига йўналтирилмоқда.

Туманимизда фаолият юритаётган  3337 та тадбикорлик субъектлари фаолияти натижасида 9 минг нафардан ортиқ тумандошларимиз бандлиги таъминланиб, хонадонларига ризқ-рўз кирмоқда.

Сизларнинг ишбилармонлик қобилиятингиз чет эл инвеститцияларини жалб қилаётганинггиз натижасида бугун туманимизда импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш хажми ортмоқда.

 

Ўз навбатида, тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади. Бинобарин, юртбошимиз таъбири билан айтганда, “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”. Тадбиркорлик ривожланиши натижасида аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалалари ўз ечимини топади.

Демак, бизнинг асосий вазифамиз - кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, мамлакатимиз иқтисодий қудратини, юртимизда тинчлик ва барқарорлик, ижтимоий тотувликни мустаҳкамлашда бу соҳа ҳиссасини янада ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришдан иборат.

Давлатимиз раҳбари бошчилигида 7 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилиши ҳам тадбиркорларимиз учун чексиз имкониятлар эшигини очиб берди, десак муболаға бўлмайди.

Эндиликда тадбиркорлар жамиятда энг асосий етакчи кучга айланиб, барча маҳаллий давлат идоралари фаолиятига баҳо бериш ҳамда уларнинг фаолияти, энг аввало, тадбиркорларнинг манфаатларига хизмат қилиши устидан таъсирчан жамоатчилик назорати ўрнатилади.

Қадрли дўстлар!

Қадим-қадимдан халқимиз зиёли ва тадбиркор бўлган. Тадбиркорлик қобилиятини ривожлантиришда Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан амалга оширилаётган “Ҳар бир оила – тадбиркор” Давлат дастури муҳим аҳамият касб этмоқда. Унга кўра, жорий йилнинг январь-октябрь ойларида аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида тумандаги 1836 нафар фуқароларга 

30 641 млн.сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Тикувчилик, чорвачилик, ёғочсозлик каби соҳаларга ихтисослашган ўнлаб оилалар элга танилди. Уларда “Устоз-шогирд” лойиҳаси доирасида кўплаб ёш йигит-қизларимиз ҳунар ўрганмоқда.

Натижада юзлаб муҳтож оилаларда уй меҳнати, касаначилик ва бошқа турдаги тадбиркорлик ташкил этилди. Ўз навбатида шу йўл билан оилаларнинг қўшимча даромад манбаи яратилди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, биз асосий эътиборни кафолатланган иш ўрни ташкил этадиган ва ялпи ички маҳсулот ҳажми ошишига таъсир кўрсатадиган тадбиркорлик су

 

Xuch MirkomilAka, [23.11.19 16:13]

[Forwarded from Хурсанбек]

бъектларини қўллаб-қувватлашга қаратамиз.

Азиз учкўприкликлар!

Сизнинг фаолиятингизни ривожлантириш, самарадорлигини ошириш, янги ишчи ўринлар яратиш борасидаги ҳаракатларингизни қўллаб-қувватлаш учун туманимиздаги 4 та сектор раҳбарлари ҳамда барча даражадаги раҳбарларнинг кичик бизнес соҳасини ривожлантириш борасидаги иш услуби тубдан ўзгартирилмоқда.

Туманимизда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ташкил этилган бўлиб, тадбиркорлик фаолиятидаги мавжуд муаммоларни ўрганиб борувчи доимий Штаблар фаолияти йўлга қўйилди.

Шу кунга қадар тумандаги Бош вазир қабулхонасига кредит, бино ва ер ажратиш масалаларида тушган 59 та муаммоли масалалар ижобий ҳал этилди.

Тадбиркорлар дуч келадиган муаммолардан яна бири уларга ер-мулк ажратиш билан боғлиқ. Муаммо ечими йўлида қўйилган дастлабки қадамлардан бири шуки, туманимизда бўш ер участкалари электрон аукцион савдога чиқарилмоқда. Шу йилнинг ўзида 0,85 гектар 20 та бўш ер участкалари электрон аукцион савдога жойлаштирилди.

Маълумки, шу кунгача тадбиркорга кредит ажратилиши масаласида банклар ўзининг вилоят, республика раҳбарияти хулоса ва тасдиғини олиши зарур эди. Муҳтарам Президентимизнинг топшириқлари асосида бундан буён вилоят, республика банклари ваколатларини туман, шаҳар банкларига бериш йўли билан ортиқча қоғозбозлик ва сарсонгарчиликларга барҳам берилади.

Бугунги кунда туманимизда 5 та хорижий инвестиция иштирокидаги қўшма корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Йил якунига қадар уларнинг сонини 7 тага етказиш бўйича ишларни ташкил қилмоқдамиз. Сиз азиз тадбиркорларга мурожаат қилиб, шуни айтмоқчиманки, ҳар бирингиз ана шу қўшма корхоналарнинг муассисларидан бири бўлиш имкониятингиз бор. Туманимизга Хитой, Туркия ва бошқа кўплаб давлатлардан келаётган сармоядорлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, замонавий технологияларга асосланган ишлаб чиқариш корхоналари бунёд этишингизни ҳамиша қувватлаймиз.

Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, шахсан мендан тортиб, барча сектор раҳбарлари, хизмат кўрсатиш идоралари, хатто жамоат ташкилотлари ҳам тадбиркорга хизмат қиладилар. Ҳар бир идоранинг кун тартибида устувор масала - тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг дардини эшитиш ва муаммоларини ҳал қилиш бўлади.

Бундан буён тадбиркорлар жамиятда энг асосий етакчи куч эканини ҳис қилиши лозим. Барча маҳаллий давлат идоралари фаолиятига баҳо беришда улар энг аввало, тадбиркорлар манфаатига қандай хизмат қилаётганига қаралади. Уларнинг бу борадаги фаолияти устидан таъсирчан жамоатчилик назорати ўрнатилади.

Азиз ҳамюртлар!

Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларимизнинг бизнес ғояларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз. Ҳар бир лойиҳа шахсий назоратимиз остида бўлади. Лойиҳани ишлаб чиқишдан то уни амалга оширишгача бўлган барча жараёнда бевосита кўмак бериш биринчи галдаги вазифамиздир.

Бир нарсани англашимиз керак: Сизнинг лойиҳангиз - туманимизнинг эртанги келажаги ва аҳолимиз фаровонлигининг кафолатидир. Сиз туфайли туманда ишсизлик қисқаради, даромадлар ошади, оилаларимиз, аёлларимиз ва фарзандларимиз турмушидан миннатдор бўлиб, ўз юртида ҳаловат топади.

Тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан, ер участкалари ва бинолар, кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этиш чоралари кўрилади.

 

Тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш бугунги кунда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидандир. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг сўзлари билан айтганда, биз фақат фаол тадбиркорлик, тинимсиз меҳнат ва интилиш орқали тараққиётга, фаровон ҳаётга эриша оламиз.

Бизнинг асосий фаолиятимиз - элу юрт равнақи, мамлакатимиз иқтисодий фаровонлиги, аҳолининг бандлиги ва рўзғорига барака киритаётган қадрдонларимиз - тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилади. 50 фоиз иш вақтимизни янги кичик бизнес субъектлари ташкил этиш ва фаолиятини вақтинча тўхтатган тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлаш ҳамда уларни ҳал этишга, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган ташаббусларини ўз вақтида амалга оширишга,

 

Xuch MirkomilAka, [23.11.19 16:13]

[Forwarded from Хурсанбек]

ушбу жараёнга ёшлар ва хотин-қизларни жалб қилиш, барқарор янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турли тоифаларининг моддий фаровонлигини ошириш йўлида сарфлаймиз.

Қадрли тадбиркорлар!

Мавжуд имкониятларни ҳисобга олиб, тумандаги катта тажрибага эга бўлган, тадбиркорлик соҳасида кўп йиллар давомида меҳнат қилиб етарлича кўникмаларга эга бўлган тадбиркорларнинг таклифларини умумлаштириб, шунингдек ўтган давр мобайнида тумандаги Бош вазир қабулхонасига тадбиркорлар томонидан келиб тушган мурожаатларни чуқур таҳлил қилиб, унда кўтарилган масалаларни инобатга олган ҳолда туманимиз тадбиркорларига қуйидагиларни маълум қиламан:

- келгусида ҳамма нарса, давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг барча саъй-ҳаракатлари фақат тадбиркорлар учун бўлиши таъминланади;

- бундан буён тадбиркорларга ва уларнинг тадбиркорлик фаолиятига ҳеч қандай тўсиқлар бўлмаслиги кафолатланади;

- тумандаги барча раҳбарлар тадбиркорларга яқиндан кўмакчи ва ҳамкорликда ишлаши таъминланади;

- туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари ҳар куни тадбиркорлар ва уларнинг муаммолари билан шуғулланиши кафолатланади;

- махсус график ишлаб чиқилган ҳолда туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ташкилотлари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси билан ҳамкорликда ҳар бир маҳаллада мунтазам равишда сайёр қабуллар ташкил этади;

- ҳар бир давлат идораларига тадбиркорлар томонидан тўғридан-тўғри ҳамда туман Бош вазир қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиб, ҳал этишни сўзсиз таъминлаш чоралари кўрилади;

- тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашиш, рухсатсиз тадбиркорлик мулкларига зарар етказиш ва бошқа турдаги ғайри қонуний хатти-ҳаракатлар қонуний жавобгарликка тортилиши кафолатланади.

Муҳтарам тадбиркорлар!

Президентимизнинг “Иккита иш ўрни яратган тадбиркорни бошимга кўтараман” деган сўзлари ҳар бирингизга куч-қувват бўлсин.

Юқорида таъкидлаганимдек, туманнинг барча бошқарув идоралари масъуллари, мен - туман ҳокими сизларнинг энг яқин кўмакдошингиз ва ёрдамчингиз бўламиз, деб кафолат бераман. Бутун куч, бор билим ва тажрибангизни тадбиркорликни ривожлантиришга сарфланг!

Бирон бир муаммо, таклиф туғилганида менинг ва барча ўринбосарларимнинг эшиги Сизлар учун ҳамиша очиқ, телефон орқали ҳам мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Тадбиркорларнинг мурожаатлари учун телефонлар:

 

Туман ҳокими:   73-515-12-40

Туман прокурори:   73-229-07-52

Туман ИИБ бошлиғи:  73-515-24-34

Туман ДСИ бошлиғи:  73-515-26-10