Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
УЧКЎПРИКДА МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИНИНГ ЯНГИ БИНОЛАРИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2020-12-29 17:28:15 998
Янги йил байрами арафасида Учкўприк туманидаги “Учкўприк” ва “Кичик кенагас” маҳалла фуқаролар йиғинлари учун давлат-хусусий шериклик асосида қурилган замонавий бинолар фойдаланишга топширилди.
Фуқаролар йиғини ходимлари ва маҳалла аҳолиси учун барча зарур шароит ва қулайликларга эга бўлган янги бинолар ушбу маҳаллаларда истиқомат қилувчи 2 мингдан зиёд оилага ажойиб байрам туҳфаси бўлди.
Биноларнинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ўтказилган тантанали маросимларда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Саидмурод Аминжонов, Учкўприк тумани ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев, маҳалла фаоллари, жамоатчилик вакиллари ва нуронийлар иштирок этди.
Туман ҳокими маҳалла аҳлини яқинлашиб келаётган Янги йил байрами ва янги бинонинг фойдаланишга топширилиши билан самимий қутлади.
Ҳар икки маҳалла фуқаролар йиғинига туман ҳокимлиги томонидан замонавий компьютер тўплами ва принтерлар тақдим этилди.
Қайд этилишича, мазкур маҳалла мажмуаларида аҳоли ва ёшларга хизмат қиладиган яна бир қатор қўшимча лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилган.