Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЖИНОЯТЧИЛИК ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИККА ҚАРШИ КУРАШДА БАРЧА МАСЪУЛ
2022-01-28 21:28:48 407
Учкўприк туман ҳокимлигида жиноятчиликка қарши курашувчи идоралар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман прокуратураси, ички ишлар, миллий гвардия, ёшлар ишлари агентлиги, соғлиқни сақлаш, халқ таълими бўлимлари раҳбар ходимлари, профилактика инспекторлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этди.
Йиғилишда 2021 йил мобайнида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, тезкор қидирув фаолиятининг самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилган ишларни ўрганиш натижалари танқидий таҳлил қилинди.
Тадбирда ўтган йил давомида туман ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, хавфсизликни таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш борасида ички ишлар органлари томонидан қатор ижобий ишлар амалга оширилгани, шу билан бирга, айрим камчиликларга ҳам йўл қўйилганлигини таъкидлаб ўтилди.
Умумий жиноятлар сонини камайтиришда Президентимиз ташаббуси билан яратилган янгича тизим — ҳокимлик, прокуратура ва жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорликда амалга оширилган профилактик тадбирлар яхши самара бераётгани эътироф этилди.
Йиғилишда шу каби энг муҳим вазифалар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар кенг ва атрофлича муҳокама қилиниб, хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган айрим ходимлар фаолиятига нисбатан танқидий баҳо берилди.
Тадбирда, шунингдек, айрим мутасаддиларнинг ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик профилактикаси масаласига эътиборсиз бўлаётгани танқид қилинди.
Шу билан бирга, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни ҳамда қонун бузилишини олдини олишда хизмат вазифасига виждонан ва сидқидилдан ёндашиб, бошқаларга ўрнак бўла олган ходимларнинг самарали меҳнати алоҳида эътироф этилди.
Йиғилиш якунида йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур чоралар белгиланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар туман кенгашининг қарори қабул қилинди.