Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларининг йўналтирилиши тўғрисида ҳисобот
2022-07-28 17:00:56 546
2022 йил 1 январ ҳолатига “Саховат ва кўмак” жамғармалари ҳисоб рақамларида 14 млн. 220 минг сўм қолдиқ маблағлари мавжуд бўлиб, ўтган олти ой давомида вилоят бўйича “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Учкўприк тумани бўлинмаси ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб рақамларига 393 млн. 868минг сўм маблағ йиғилди.
Ўтган олти ой давомида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари қарори асосида қарийб 510 нафар оилага 274 млн. 150 минг сўм маблағ сарф этилди.
Жумладан, маҳаллаларда ташкил этилган “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га кирган фуқароларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда. Ўтган олти ой давомида “Темир дафтар”га киритилган 106 нафар фуқароларни моддий қўллаб қувватлашга
26 млн. сўм маблағ йўналтирилди.
Бундан ташқари, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қариялар каби эҳтиёжманд оилаларнинг 404 нафарига 248 млн. 150 минг сўм маблағ йўналтирилди.
2022 йил 1 июл ҳолатига “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб рақамларида вилоят бўйича 119 млн. 718 минг сўм пул маблағлари мавжуд. Ўзбекистон Республикасининг «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-73-сон Қарори 8-иловаси 20-бандига мувофиқ “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви томонидан республика миқёсида “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини йўналтирилиши юзасидан ҳисоботи O’zbekiston 24 канали орқали 2022 йил 20 апрелдаги бриффинги давомида ўқиб эшиттирилди, шунингдек, республика бошқаруви расмий веб-сайти(https://obfm.uz/uz)га 23 апрел ва 26 майда жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисобот жойлаштирилди. “Саховат ва кўмак” жамғармасидан кам таъминланган оилаларга маблағ ажратиш фақатгина халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг қарори билан амалга ошириб келинмоқда.