Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ватан олдидаги бурчини бажариш чоғида вафот этган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари йўқланди

 2023-01-17 16:01:01    140

PDF yuklash
Chop etish


Мустақиллик йилларида Ватанимиз тинчлиги, кўп миллатли халқимизнинг обод турмушини таъминлаш йўлида мардларча ҳалок бўлган осойишталик посбонлари оилалари холидан хабар олиш давлатимизнинг доимий эътиборда.
Учкўприк туманида ҳам Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Қуролли Кучларимизда хизмат бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари холидан хабар олинмоқда.
Туман ҳокимлиги, мудофаа ишлари бўлими ва жамоатчилик вакиллари Учкўприкнинг мард фарзанди, Ватан сарҳадларини ҳимоя қилишда қаҳрамонларча ҳалок бўлган Юнусжон Охунов хонадонида бўлиб, унинг оила аъзоларини 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни билан табриклашди, пул маблағлари ва эсдалик совғаларини топширишди. Мард ўғлонни камолга етказган онасига миннатдорлик билдирилди.
– Бугунги обод ва осуда ҳаётимиз учун мардонавор курашган мард, жасур юртдошларимизни ҳар қанча эъзозласак арзийди. ¬Шу боис ҳам муборак байрам кунлари уларнинг хонадонида бўлиб, совға-саломлар топшириш ўзига хос анъанага айланди. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ташкил этилган ушбу тадбирда ҳам бу оилаларга совғалар бериб, узоқ умр, хонадонларига файзу барака, юртимизга тинчлик тилашни шарафли бурч, деб билдик, – дейди Учкўприк тумани ҳокими Аброржон Асқаров.
Байрам муносабати билан ҳарбийларнинг оилаларига кўрсатилаётган бу каби эътибор ва ғамхўрлик мамлакатимизда инсон манфаати, унинг шаъни ва қадр-қиммати ҳамма нарсадан устун эканини яна бир карра намоён этмоқда.