Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 96 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари Учкўприк тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

 2023-01-21 15:28:43    146

PDF yuklash
Chop etish


Халқ депутатлари Учкўприк тумани Кенгашининг навбатдаги етмиш биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишига туман ҳокими, Кенгаш раҳбари Аброржон Асқаров раислик қилди.
Сессия ишида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессия ишида 2022 йил ўтган IV чораги давомида ҳудудларни ижтимоий–иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда 2022 йилнинг иккинчи ярим йиллик даври учун ишлаб чиқилган “Йўл харита”ларининг ижроси юзасидан Учкўприк туманидаги 4 та сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тўғрисида;
2022 йилнинг ўтган ўн икки ойи давомида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” асосида амалга оширилган ишлар юзасидан Учкўприк туманидаги 4 та сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тўғрисида;
2022 йилнинг ўтган ўн икки ойи давомида Учкўприк туманида жиноятчиликка қарши кураш, уларни олдини олиш, аҳоли хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлаш ҳамда ижтимоий–сиёсий вазият барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан туман Ички ишлар бўлимининг ҳисоботи ҳақида;
Учкўприк туманида 2022 йилнинг ўтган ўн икки ойи давомида содир этилган жиноятлар, уларни олдини олиш, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш, жамоат тартиби ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар аҳволи бўйича туман прокуратурасининг ҳисоботи ҳақида;
Учкўприк туманида 2022 йилнинг ўтган ўн икки ойи давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати ҳамда ижро интизомига амал қилинишининг аҳволи ҳақида;
Учкўприк тумани маҳаллий бюджетининг 2022 йил IV чорак ижроси ҳақида;
2022 йил IV чораги давомида Учкўприк туманида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботи тўғрисидаги ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги ҳар бир масала депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилиниб, саволлар берилди ва ўз ўрнида ушбу саволларга маърузачилар аниқ мисоллар орқали батафсил жавоб қайтарди.
Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.