Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ВАТАН МАРД ЎҒЛОНЛАРИНИ УНУТМАЙДИ

×

 2021-01-13 21:09:49    731

PDF yuklash
Chop etish


Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган фахрийларимизга юксак эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш, мустақиллик йилларида Ватанимиз тинчлиги, кўп миллатли халқимизнинг обод турмушини таъминлаш йўлида мардларча ҳалок бўлган осойишталик посбонлари оилалари холидан хабар олиш давлатимизнинг доимий эътиборда.

Учкўприк туманида ҳам Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда Қуролли Кучларимизда хизмат бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари холидан хабар олинмоқда.

Туман ҳокими, Мудофаа ишлари бўлими ҳамда “Ватанпарвар” ташкилоти вакиллари туманимизда истиқомат қилаётган уруш фахрийлари Турғунбой Бўтаев ва Деҳқонбой Қурбонов хонадонларида бўлишди.

– Бугунги обод ва осуда ҳаётимиз учун мардонавор курашган мард, жасур фахрийларимизни ҳар қанча эъзозласак арзийди, –­ дейди туман ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев. – ­Шу боис ҳам муборак байрам кунлари уларнинг хонадонида бўлиб, совға-саломлар топшириш ўзига хос анъанага айланди. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ташкил этилган ушбу тадбирда ҳам бу оилаларга совғалар бериб, узоқ умр, хонадонларига файзу барака, юртимизга тинчлик тилашни шарафли бурч, деб билдик. 

Юзма-юз суҳбатлар чоғида фахрийлар дунё халқлари бошига мусибат солган машъум уруш, ўша оғир кунларни матонат билан енгиб ўтган ота-боболаримизнинг енгилмас иродаси, чексиз матонати ҳақида сўзлаб беришди.

Туман ҳокимлиги, мудофаа ишлари бўлими ва жамоатчилик вакиллари Учкўприкнинг мард фарзанди, Ватан сарҳадларини ҳимоя қилишда қаҳрамонларча ҳалок бўлган Юнусжон Охунов хонадонида бўлишиб, унинг оила аъзоларини 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни билан табриклашди, пул маблағлари ва эсдалик совғаларини топширишди. Мард ўғлонни камолга етказган ота-онасига миннатдорчилик билдирилди.

Байрам муносабати билан уруш фахрийларига ҳамда ҳарбийларнинг оилаларига кўрсатилаётган бу каби эътибор ва ғамхўрлик мамлакатимизда инсон манфаати, унинг шаъни ва қадр-қиммати ҳамма нарсадан устун эканини яна бир карра намоён этмоқда.