Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАР АХБОРОТ ТИЗИМИ ОРҚАЛИ ИДЕНТИФИКАЦИЯЛАНАДИ

 2021-03-29 13:12:03    741

PDF yuklash
Chop etish


Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор Президентнинг 2020 йил 4 августдаги “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

Қарорга биноан 2021 йил 1 апрелдан:

Давлат хизматлари агентлигининг “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимига васийликка ва ҳомийликка олинган болалар тўғрисидаги маълумотлар идоралараро электрон маълумотлар алмашинуви орқали тақдим этилади;

давлат ва нодавлат умумтаълим ташкилотларига ўқувчини ўқишга қабул қилишдан бошлаб битиргунга қадар, шунингдек, Ўзбекистондаги давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар, академик лицейларнинг талаба(ўқувчи)ларини ўқишга қабул қилишдан бошлаб битиргунга қадар ушбу таълим ташкилотларининг тегишли буйруқлари ва бошқа ҳужжатлари фақат ягона электрон маълумотлар базасида шакллантирилади ва расмийлаштирилади.  

Қарор билан, шунингдек, кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.  

Унга кўра, оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ҳамда  болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ҳамда компенсация тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарорлар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг “Ягона реестр” АТда шакллантирилади ва қабул қилинади.

Пенсия жамғармасининг туман бўлими мутахассислари аризада
кўрсатилган маълумотларни дастурга тўғри киритилишини таъминлайди. Нафақаларнинг уч турини тайинлаш жараёнидаги барча амаллар дастур томонидан автоматик тарзда амалга оширилади.

Муроджон ҲАМИДОВ,

Пенсия жамғармаси Учкўприк туман бўлими бошлиғи