Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Обод қишлоқ” дастури амалда: Миришкор қишлоғига янги трансформатор ўрнатилди

 2022-11-03 11:06:28    178

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк тумани “Кичик кенагас” маҳалла фуқаролар йиғини “Обод қишлоқ” дастури асосида кўркам қиёфа касб этмоқда.
Қишлоқ ва маҳаллалардаги йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва ободонлаштириш, янги хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этиш, шунингдек, уларда истиқомат қилаётган аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, бу борадаги ишларни юқори босқичга кўтаришда Президентимиз ташаббуси билан бошланган “Обод қишлоқ” дастури муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 23 мартдаги “2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Учкўприк туманидаги “Кичик кенагас” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам кенг кўламли қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларининг электр энергияси таъминотини яхшилаш учун маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига янги таянч устунлари келтирилиб, қўшимча ҳаво тармоқлари тортилмоқда.
Шу кунга қадар дастур асосида маҳалла ҳудудида 120 дан ортиқ темир-бетон таянчлари ўрнатилди, 2 минг 700 метр узунликда электр узатиш тармоқлари тортилди.
Кеча маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Миришкор қишлоғига қуввати 250 кВА бўлган янги трансформатор пункти олиб келинди. Айни вақтда туман электр тармоқлари корхонаси мутахассислари томонидан мазкур трансформатор пунктини ўрнатиш ва монтаж ишлари олиб борилмоқда.