Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинида 2 минг метр ичимлик сув тармоғи тортилмоқда

 2023-02-08 14:41:18    169

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ҳудудларда салмоқли ишлар бошлаб юборилди. 
Тумандаги “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва бу орқали аҳолига қулайлик яратиш ишлари амалга оширилмоқда.
Айни вақтда маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 2 минг метр ичимлик сув тармоғи тортиш ишлари бошланди. Шунингдек, лойиҳа доирасида битта ичимлик сув қудуғи қазиш режалаштирилган. Мазкур ишлар натижада ҳудуддаги 300 дан ортиқ хонадонга тоза ичимлик сув кириб боради.
Тумандаги барча маҳаллаларда ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда.