Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Конституциявий қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти ҳамда референдум ўтказиш тартибига доир ўқув машғулотлари ўтказилмоқда

 2023-04-01 09:58:24    188

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти ҳамда референдум ўтказиш тартибига доир ўқув машғулотлари ўтказилмоқда. 
1-сон касб-ҳунар мактабида ташкилланган ўқув машғулотларида референдум ўтказувчи участка раислиги, раис ўринбосарлиги ва котиблигига номзодлар иштирок этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи 11-Фарғона Округ комиссияси томонидан бириктирилган ҳудудий тренерлар томонидан  ўтказилаётган ўқув машғулотларида муҳим сиёсий жараённи юксак савияда ўтказиш юзасидан зарур маълумотлар берилди.
Шунингдек, референдум ўтказувчи участка комиссияларини тузиш тартиби, муддатлари ва комиссия аъзолигига номзодлар учун қўйиладиган талаблар, референдум ўтказувчи участка комиссиясининг ваколатлари, уларни амалга ошириш тартиби ва муддатлари, референдум ўтказувчи участка комиссиялари фаолиятини самарали ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинди.