Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Саллаҳ қишлоғи кўчаларига асфальт ётқизилди
2023-04-01 15:06:22 189
Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилаётган салмоқли ишлар юртимизнинг чекка ҳудудларида ҳам янги ўзгаришларга сабаб бўлмоқда.
Бугун Учкўприк туманидаги аксарият маҳаллаларда ушбу қарор ижроси доирасида қизғин бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда: уларнинг қай бирида ички йўллар асфальтлаштирилиб, ичимлик сув ва оқова сув таъминоти бунёд этилаётган бўлса, бошқаларида электр таъминоти яхшиланяпти.
Қарор ижроси доирасидаги бунёдкорлик ишлари навбати “Чорбоғ” маҳалла фуқаролар йиғинига келди. Айни вақтда мазкур маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ички йўллар билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва бу орқали аҳолига қулайлик яратиш мақсадида асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, Саллаҳ қишлоғи ҳудудидаги йўлларнинг 800 метр қисмига асфальт ётқизилиб, равон ва соз ҳолатга келтирилди. Лойиҳа доирасида маҳалла ҳудудида 3 минг метр масофадаги кўчалар асфальтланиши режалаштирилган.